Исроилдаги қуролли тўқнашувлар фонида дунё 3-жаҳон уруши сари кетяпти — Маск

Олам

image

Америкалик миллиардер Илон Маск ғарб ва шарқ давлатлари ўртасидаги уруш ва можаролар фонида инсоният Учинчи жаҳон уруши сари кетаётганини айтди. Бу ҳақда "Rambler" хабар берди.  

"Менимча биз Учинчи жаҳон уруши арафасидамиз", деган Tesla асосчиси Fox News телеканалининг собиқ бошловчиси Такер Карлсоннинг саволларига жавоб берар экан.

Тадбиркорнинг фикрича, агар Исроил-Фаластин можароси давом этса, бу инсоният учун жуда ёмон сценарийларни ваъда қилиши мумкин. Айниқса, Қўшма Штатларнинг Исроилни қўллаб-қувватлаш орқали Эронни провокация қилаётгани бунга сабаб бўлиши мумкин.

"Биз Эрон билан уруш томон кетаётганга ўхшаймиз. Албатта, Байден маъмурияти бизни шунга ундамоқда", деган Маск хулоса қилиб.

Фаластин-Исроил можароси

Жорий йилнинг 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланди. Кейинчалик ҲАМАС Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошланганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади.

Шундан сўнг, Бош вазир Биньямин Нетаньяху исроилликларга мурожаат билан чиқиб, мамлакатда содир бўлаётган воқеалар ҳарбий операция эмас, балки тўлақонли уруш эканини айтди.  9 октябрь куни Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант Исроил ҳарбийлари Ғазо секторини кенг кўламли блокадага киришаётганини маълум қилди. У Ғазо секторида электр, озиқ-овқат, ёқилғи бўлмаслигини, ҳамма нарса ёпилишини айтди. 

Шунингдек, Исроил Ғазо секторидаги Ал-Ярмук, Ал-Эмин Муҳаммад, Аҳмад Ясин, Муҳаммад Эл-Ҳабиб, Эс-Суси ва Ал-Ғарби масжидларига зарба берди.  Бу орада Америка Қўшма Штатлари Ғазо сектори атрофидаги кескинлик фонида “Эронни жиловлаш учун” Яқин Шарққа қўшимча 20-25 та F-35 ва F-15 қирувчи самолётларини юбориши маълум бўлди. Германия эса Фаластин ҳудудларидаги гуманитар лойиҳалар учун аввал тасдиқланган маблағларни ажратишни тўхтатди.

Венесуэла Президенти Николас Мадуро эса Исроилни Фаластин халқини қирғин қилишда айблаб, зудлик билан тинчлик музокараларини бошлаш ва Фаластиннинг ҳудудий ҳуқуқларини кафолатловчи БМТ резолюцияларини амалга оширишга чақирди. Россия Президенти Владимир Путин ҳам мустақил суверен Фаластин давлатини яратиш зарурлигини айтиб ўтди. Шунингдек, у Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги қуролли тўқнашувларни АҚШ сиёсати муваффақиятсизлигининг яққол мисоли деб атади. Украина Президенти Владимир Зеленский эса Яқин Шарқдаги бу можародан Россия манфаатдорлигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Маск Фаластин-Исроил можароси қуролли тўқнашувлар 3-жаҳон уруши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made