Исроилдаги автовокзалда 18 та автобус ёниб кетди

Олам

image
0:00
0:00
download

Бугун, 11 июнь куни тонгда Исроил шимолида жойлашган Сафед шаҳридаги марказий автовокзалда ёнғин содир бўлди. Оқибатда 18 та автобус бутунлай ёниб кетган. Бу ҳақда “Jerusalem Post” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жойига тезда етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этган ва аланганинг бошқа автомобилларга ўтишига йўл қўймаган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фавқулодда вазиятнинг сабабларини аниқламоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, Сафед марказий автовокзалига ўт қўйилган бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Исроил

Баҳолаганлар

186

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг