Исроилда жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар борми?
Олам
−
13:22 1671 1 дақиқа
Бугун, 4 март ҳолатига кўра, Исроил ҳудудига амалга оширилган ракета ҳужумлари оқибатида жабр кўрган Ўзбекистон фуқаролари ҳақида мурожаатлар келиб тушмаган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.
Қайд этилишича, элчихона томонидан вазият диққат билан кузатилмоқда ва Исроилнинг тегишли давлат органлари вакиллари билан доимий алоқа қилинмоқда.
Шошилинч мурожаатлар учун қуйидаги алоқа воситалари фаолият юритмоқда:
- 03-672-2466;
- 03-672-2371;
- 03-758-5075;
- 03-758-5076.
Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: +972 54-4851397
Электрон почта: il.uzembassy@mfa.uz
Элчихонанинг расмий Telegram-гуруҳи
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашганини инобатга олиб, элчихона консуллик бўлимига жиддий ва зарур эҳтиёж бўлмаган ҳолларда келишдан тийилиб туриш қатъий тавсия қилинган.
Шунингдек, элчихона Исроилдаги ўзбекистонликларни хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишга, эҳтиёткорликни оширишга ҳамда ракета ҳужумлари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларни мамлакатда амал қилаётган фавқулодда ҳолат режими муносабати мамлакатдан чиқиб кетиш тартибини тушунтирганди.