Исроилда вазият оғирлашди. Мамлакат августгача ёпилди
Олам
−
25 Июнь 2020
7249Исроил ҳукумати чет элликларнинг мамлакатга киришига тақиқни 1 августгача узайтирди. Ушбу қарор мамлакатда коронавирус касаллиги тез суръатлар билан ўсиши билан боғлиқдир.
Бир кун давомида мамлакатда COVID-19 нинг 473 ҳолати қайд этилди. Бу 22 апрелдан бери кузатилмаган эди, деб ёзмоқда маҳаллий нашрлар.
Натижада, Исроил ҳукумати содир бўлган воқеаларга зудлик билан жавоб беришга мажбур бўлди.
Хорижликларнинг мамлакатга киришига тақиқ март ойида жорий этилган ва шундан бери ҳар ой янгиланиб келмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилда коронавирусга чалинганлар сони 22 139 нафарни ташкил қилмоқда. 15 961 нафар бемор касалликдан фориғ бўлган бўлса, 308 киши оламдан ўтди.
LiveБарчаси