Исроил Бош вазири мамлакатда вазият кескинлашганини айтди
Олам
−
06 Июль 2020
6284Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазиятни кескинлашганини маълум қилди. Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълум қилмоқда.
Унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги эпидемиологик вазият оғир бўлгани сабабли қўшимча чекловчи чоралар киритилиши мумкин.
Нетаньяхунинг қўшимча қилишича, "коронавирус ҳужуми" тобора кенгайиб, бутун дунёга янада ташвиш келтирмоқда. Бундан ташқари, инфекциянинг янги тўлқини Исроил соғлиқни сақлаш тизимига таҳдид солмоқда.
Аввалроқ, мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Юлий Эдельштейн мамлакатда эпидемиянинг иккинчи тўлқини бошланганини эълон қилганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилда 29 366 та коронавирус ҳолати аниқланган. 17 847 киши соғайган.
LiveБарчаси