Исроилда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Олам
−
20 декабр 2019 7980 1 дақиқа
Исроилда Ўзбекистон фуқароси Ш.Ш. юрак хуружи туфайли вафот этди. Кеча, 19 декабрь куни Ўзбекистоннинг Исроилдаги Элчихонасига шундай маълумот келган.
Элчихона томонидан марҳуманинг қариндошлари билан алоқа ўрнатилиб, жасадни Ватанга юбориш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, Исроилда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолларда мамлакатнинг Тел-Авив шаҳридаги Элчихонасига +972-3-672-23-66 телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтди.
Live
БарчасиИИҚК Ҳормузда АҚШ дрон кемасини йўқ қилди
10 сентябр
Белгия Ўзбекистонга ўз элчисини тайинлади
10 сентябр