Исроилда Украинага ракеталар етказиб беришни бошлаш шарти айтилди
Олам
−
21 Ноябрь 2022
14511Агар Эрон ҳукумати Россия Федерациясини баллистик ракеталар билан таъминлай бошласа, Украина армияси Исроилдан ҳарбий ёрдам олишни бошлаши мумкин.
Исроил Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Эяль Хулата Баҳрайндаги форумда Россия томонига Эрон ракеталарини етказиб бериш бошланганидан кейин Украина армиясига юқори аниқликдаги баллистик ракеталар берилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда “9-канал” “Кан” давлат медиа корпорациясига таяниб, хабар бермоқда.
Шу билан бирга, гап Исроилда ишлаб чиқарилган баллистик ракеталарнинг Украинага берилиши ҳақида бораётгани номаълум.
Қайд этиш керакки, Украинанинг бир қатор ҳамкор давлатлари, хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Канада ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россиянинг кенг кўламли тажовузига қарши курашиш учун Киевга қурол-яроғ етказиб бермоқда.
Октябрь ойида Исроил Бош вазири Яир Лапид мамлакати Украинага қурол етказиб бермаслигини айтган эди.
LiveБарчаси