Исроилда нималар бўлмоқда? Тарихда илк бор Бош вазир суд қаршисига олиб келинди

Олам

image

Бугун, 24 май куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху уни мансабни суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айблаш, ҳокимият ваколатидан маҳрум қилиш мақсадида ўйлаб топилган уйдирма, деб атади. 

"Барча ишлар бошиданоқ уюштирилган. Бугун содир бўлаётган нарса мени ва ўнг қанот лагерни ағдаришга уринишдир. Мана, мен судга келдим", деди бош вазир ўзининг мурожаатида. Ушбу мурожаат Исроил телевидениясининг асосий каналларида эфирга узатилди. Бош вазир билан бирга янги ҳукуматнинг бир неча аъзолари, жумладан, молия вазири Исраэль Кац, транспорт вазири Мири Регев ва ички хавфсизлик вазири Амир Охана иштирок этди.

Бош вазир судда унинг ишларини кўриб чиқилишини жонли эфирда кўришни талаб қилди. Суд илгари ушбу даъвони рад этган эди. Бундан ташқари, у бош вазирга биринчи йиғилишда қатнашишни буюрди, у ерда прокуратура хулосаларини ўқийди ва у масаланинг моҳиятини тушунган-тушунмаганига жавоб бериши керак бўлади. 

Маълумот ўрнида, Исроил тарихида илк бор бош вазирга қарши суд жараёни бошланди. 

Биринчи суд мажлиси техник хусусиятга эга бўлиб, унда кейинги мажлисларда тинглаш тартиби муҳокама қилинади ва айбланувчининг адвокатлари ишнинг мазмуни билан маълум вақт танишиш имконига эга бўладилар. Суд прокуратура учун 300 га яқин гувоҳни тинглайди ва адвокатларга кўра, Нетаньяху иши камида бир неча ой давом этади. 

Нетаньяхуга қўйилган энг жиддий айбловлардан бири – мамлакатдаги энг йирик телекоммуникация гуруҳи “Безек” манфаатларини ҳимоя қилиш учун пора олганликда деб баҳоланмоқда.

Нетаняхуга қарши фирибгарлик ва жамоат ишончини суистеъмол қилиш айбловлари “2000” ва “1000” ишларида қўзғатилган. “1000 иши"да Нетаньяху Голливуд продюсери Арнон Милчиндан қимматбаҳо совғалар, хусусан, эксклюзив сигаралар ва шампанларни олгани ҳақидаги шубҳаларни ўз ичига олади. Совғаларнинг умумий қиймати деярли 300 минг долларга баҳоланган. Терговга кўра, совғалар эвазига Нетаняху олигархнинг шахсий ва бизнес манфаатларини ҳимоя қилган.

“2000 иши” Бош вазир мамлакатнинг энг йирик медиа-гуруҳларидан бири эгаси “Едиот Ахаронот” билан рақибининг имкониятларини чеклайдиган қонун қабул қилиш билан боғлиқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг