Исроилда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди

Олам

image

Исроилдаги касалликнинг биринчи ҳолати мамлакатга "Diamond Princess" круиз кемасидан қайтиб келган 11 йўловчининг бирида аниқланган. Бу ҳақда бугун, 21 февраль куни "Anadolu" нашри хабар бермоқда.

Мамлакатга қайтаётган барча йўловчилар Тел-Авивь яқинидаги Рамат Ган ҳудудида карантиндан ўтмоқда. Илгари "CОVID-19" "Diamond Princess" бортида бўлган 15 исроилликдан 4 нафарида аниқланган. Ушбу шахслар Японияда даволанмоқда.

Аввалроқ, 4 февраль куни Гонконг йўловчиларидан бирида коронавирус аниқлангандан кейин "Diamond Princess" кемасига нисбатан карантин жорий қилинган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда пайдо бўлган янги коронавирус қурбонлари сони 2247 нафарга етган. Дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар сони эса 76 738 нафарга етди. Беморларнинг 74 465 нафари Хитойда қайд этилган. 

Коронавирусдан даволанганлар сони 18 561 нафарга етди. Беморларнинг 12 065 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланяпти.

Нуруллоҳ Шарипов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил коронавирус

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг