Исроилда иккита портлаш юз берди

Олам

image

Бугун, 23 ноябрь куни эрталаб Исроилнинг Қуддус шаҳрида иккита портлаш содир бўлди. Жами 18 киши жароҳатланган. Бу ҳақда "The Jerusalem Post" нашри хабар берди.

Қайд этилишича, биринчи портлаш Қуддусга кираверишдаги марказий автовокзал яқинида рўй берган. Унда етти киши жароҳат олган, улардан икки нафарининг аҳволи оғир. 

Иккинчи портлаш бир неча дақиқадан сўнг Қуддус шимолидаги Рамот чорраҳаси яқинида содир бўлган.

Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум, бироқ Исроил полицияси портлашга автобус бекати ёнидаги сумка ичига жойлаштирилган бомба сабаб бўлганини айтмоқда. 

Полиция икки портлашни келишилган қўшма ҳужум сифатида баҳоламоқда.

Соҳиба Комиловна


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг