Исроилда икки вазир ўрин алмашди

Олам

image

Исроил Вазирлар Маҳкамаси мамлакат Ташқи ишлар вазирини алмаштиришни маъқуллади. Шу пайтгача Эли Коэн эгаллаб турган лавозимга Энергетика вазири Исраэль Кац тайинланди. Бу ҳақда ҳукумат матбуот хизмати хабар берди. 

Ўз навбатида, Коэн Кацнинг ўрнини яъни Энергетика вазири вазифасини бажаришга киришди. Бу тайинловлар мамлакат парламенти Кнессет томонидан ҳам тасдиқланган.

68 ёшли Кац 1998 йилдан бери “Ликуд” партиясидан Кнессетга сайланган. У ўтмишда турли вазирликларда ишлаган, жумладан, 2019 йилдан 2021 йилгача Ташқи ишлар вазири бўлган. Кац фаластинликларга нисбатан қаттиқ сиёсат юритиш тарафдори ҳисобланади. Энергетика вазири сифатида ишлаган даврида ҳам у сув ва электр таъминоти соҳасида Ғазо секторининг блокадасини қўллаб-қувватлаган.

Маълумот учун, Бош вазир Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги Исроилнинг амалдаги ҳукумати 2022 йил охирида парламент сайловлари натижаларига кўра тузилган. Коалиция Нетаньяхунинг ўнг қанот “Ликуд” партияси атрофида шаклланган. У билан бирга ҳукуматга ўта ўнг ва ўта ортодоксаль сиёсий кучлар келган.

Коалиция музокаралари натижасида Вазирлар Маҳкамасининг ушбу таркибидаги Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг ўрни “Ликуд” партиясига тайинланди ва Коэн вазирлик лавозимини эгаллади. Шу билан бирга, коалиция келишувида дастлаб 2023 йил декабрида ротация тамойили асосида Коэн Энергетика вазирлигини бошқарган Кац билан ўрин алмашиши кўзда тутилган. Агар коалиция шу вақтгача давом этса, вазирлар 2025 йил декабрь ойида яна портфелларини алмаштиради.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ташқи ишлар вазири Энергетика вазири Эли Коэн Исраэль Кац

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг