Исроилда Бош вазир Нетаньяхуга қарши намойиш бўлиб ўтди
Олам
−
08 Январь 2023
7640Исроилда бир неча минг киши Бош вазир Биньямин Нетаньяху бошчилигидаги янги ҳукуматга қарши норозилик билдириб намойиш уюштирди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, намойишчилар пойтахт Тель-Авив марказида тўпланган, сўнгра Исроил кўчалари бўйлаб юришган. Намойишчилар қўлларида ҳукуматга қарши “Демократия хавф остида”, “Фашизм ва апартеидга қарши биргаликда” каби шиорлар билан ҳаракатланган.
Намойишда 10 мингдан ортиқ одам қатнашган.
“Биз минглаб намойишчилар билан бирга норозилик билдириш учун кўчаларга чиқдик ва баланд овозда бақирдик. Мамлакатимизни вайрон қилиб бўлмайди. Биз демократиямиз учун курашни давом эттирамиз”, деб ёзган Лейбористлар партияси етакчиси Мейрав Михаэли Twitter'ида.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловда собиқ Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг “Ликуд” партияси 120 ўринли парламентда 32 та ўринни эгаллаган ҳолда, биринчиликни қўлга киритди. ўтган ҳафта Қуддусда Исроилнинг Нетаньяху бошчилигидаги янги ҳукумати қасамёд қилди. Бир ярим йилдан сўнг бош вазирлик лавозимига қайтган Нетаньяху Вазирлар Маҳкамасининг 33 аъзосини оммага таништирди.
Бу Исроил тарихидаги энг ўнг қанот ҳукумати бўлиб, биринчи марта унинг таркибига ўнг қанот экстремистлар ва жиноий жавобгарликка эга одамлар кирди.
LiveБарчаси