Исроилда “Al-Jazeera” телеканали тақиқланди

Олам

image

Исроил ҳукумати Қатарнинг “Al-Jazeera” телеканалининг мамлакатдаги фаолиятини 45 кунга тақиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар қилди. 

Мазкур қарор Knesset (Исроил парламенти) апрель ойида тасдиқлаган қонунга мувофиқ қабул қилинган. Исроил расмийларининг сўзларига кўра, қонунда миллий хавфсизликка зарар етказувчи оммавий ахборот воситалари фаолиятини тўхтатишга рухсат берилади. Исроил нашрлари қонун қабул қилингандан сўнг дарҳол унинг “Al-Jazeera” телеканалига қарши қўлланилишини қайд этди.

Ҳукумат қароридан сўнг Алоқа вазири Шломо Карҳи Исроил телевидение провайдерларига “Al-Jazeera” кўрсатувларини тўхтатиш, телеканалнинг Қуддусдаги иккита офисини ёпиш, веб-сайтига Исроил ҳудудида киришни тўсиб қўйиш ва телеканалнинг трансляция ускуналарини мусодара қилишни қўлловчи буйруқни имзолади. Кўп ўтмай “Al-Jazeera”нинг офисларидан бири тинтув қилинди.

“Al-Jazeera”нинг Исроилдаги раҳбари Валид Умари мамлакат расмийларининг қарорини “хавфли” ва сиёсий мулоҳазалар билан таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, телеканал бу тақиқларга қарши чиқиш ниятида.

Исроилнинг “Моссад” разведка агентлиги ва “Шин Бет” умумий хавфсизлик хизмати каналнинг ёпилиши Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларга зарар етказиши мумкинлигидан хавотир билдирган.

Муқаддасхон Саттарова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил Al-Jazeera

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг