Исроил, ҲАМАС, АҚШ ва Қатар Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни имзолади
Олам
−
17 Январь
1906Исроил, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, АҚШ ва Қатар вакиллари 16 январь куни кечқурун Доҳада Ғазо секторида гаровга олинганларни озод қилиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни расман имзолади. Бу ҳақда манбаларга таяниб, "Axios" портали хабар берди.
Уларга кўра, келишув бўйича АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стивен Виткофф, Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича координатори Бретт Макгурк ҳамда Қатар ва Миср воситачилари музокаралар олиб боришган. АҚШ томонидаги келишув Бретт Макгурк томонидан имзоланган.
Исроил Бош вазири Биньямин Нетаьняхунинг идораси Исроил, Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, АҚШ ва Қатар томонидан гаровга олинганларни озод қилиш ва Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзоланганини тасдиқлади. Унга кўра, келишувни тасдиқлаш учун хавфсизлик вазирлари маҳкамаси чақирилади, сўнгра ҳукумат йиғилиши ўтказилади. Овоз бериш 18 январь куни бўлиб ўтади.
"Axios" манбаларининг айтишича, бу келишув 20 январь атрофида кучга киради.
Порталнинг ёзишича, ҳужжат имзоланиши битим доирасида озод этилиши керак бўлган фаластинлик маҳбусларнинг якуний рўйхати бўйича келишмовчиликлар туфайли қолдирилган. ҲАМАС алмашинув чоғида террорчилик ҳаракатларини уюштирганликда айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган гуруҳ ҳарбий раҳбарларини қайтаришни талаб қилган.
"Al-Arabiya" телеканали манбаларга таяниб хабар беришича, ҲАМАС ва Исроил Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва анклавда сақланаётган гаровга олинганларни фаластинлик маҳбусларга алмашиш бўйича келишув имзолаган. Манбаларнинг айтишича, ҳужжатга якуний таҳрирлар киритилган. Телеканал ҲАМАС ва Исроил ўртасида воситачи бўлиб, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишуви шартларини амалга оширишда кафил бўлган Қатар, Миср ва АҚШ ҳам имзо чекувчилар орасида эканлигига аниқлик киритмади.
LiveБарчаси