Исроил зарбаси оқибатида “Ҳизбуллоҳ” қўмондони ҳалок бўлди
Олам
−
12 Июнь
5554Исроилнинг Ливан жанубидаги Жоуя қишлоғига уюштирган ҳужуми оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди. Улар орасида "Ҳизбуллоҳ" гуруҳининг юқори даражали дала қўмондони ҳам бор. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
"Ҳизбуллоҳ" ўлдирилган қўмондонни лавозимига кўра аниқлаб, унинг исми Толиб Абдуллоҳ эканлигини маълум қилган. Толиб Абдуллоҳ энг кўп зарар кўрган айрим шаҳарларни ўз ичига олган жанубий чегара чизиғининг марказий ҳудуди учун гуруҳ қўмондони бўлган.
Исроил ҳарбийлари томонидан ҳозирча ҳеч қандай изоҳ берилмади. Манбаларнинг айтишича, ҳалок бўлган қўмондоннинг роли январь ойида Исроил ҳужумида ҳалок бўлган гуруҳнинг яна бир юқори мартабали қўмондони Виссам Тавилнинг роли каби муҳим эди.
Маълумот учун, ўтган йилнинг октябрь ойида Ғазо секторида бошлангандан бери Исроилнинг Ливанга берган зарбаларида 300 га яқин "Ҳизбуллоҳ" жангчиси, жумладан қўмондонлар ва бир қанча асосий шахслар ҳалок бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Ҳизбуллоҳ" ҳаракатининг Ливан жанубидан танкка қарши ракеталар орқали Исроилга берган зарбаси оқибатида 4 нафар аскар жароҳат олгани ҳақида хабар берилганди.