Исроил яна ҲАМАС билан музокара бошлайди

Олам

image

Эртага, 10 март куни Исроил ҳукумати Қатарга делегация юбориб, ҲАМАС ҳаракати билан ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларнинг иккинчи босқичига ўтмоқчи. Бу ҳақда “The Times of Israel” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Исроил АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган воситачиларнинг таклифини қабул қилган ва 10 март куни Доҳага делегация юбориб, музокараларда олдинга силжиш учун ҳаракат қилмоқчи.

Ушбу баёнот араб оммавий ахборот воситалари ҲАМАС Ғазо секторида Рамазон ойида ўт очишни вақтинча узайтиришга рози эканлиги ҳақида хабар бериши фонида эълон қилинган. Бироқ “The Times of Israel” нашри исроиллик расмийга таяниб, фаластинлик ҳаракат ўт очишни тўхтатишни узайтиришга рози бўлмаганини ёзган.

Маълумот учун, 28 февраль куни Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишувнинг биринчи босқичи якунланган. Келишувнинг иккинчи босқичида Ғазо секторидан барча асирларни озод қилиш ва Исроил қўшинларини олиб чиқиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҲАМАС ҳаракати агар Исроил Ғазо секторида жангларни давом эттирса, баъзи гаровга олинганларни ўлдириш билан таҳдид қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг