Исроил вертолёти Ғазо секторида қулаб тушди
Олам
−
11 Сентябрь
3820Исроил Ҳарбий-ҳаво кучларининг вертолёти Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳри яқинида ҳалокатга учради. Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар берди.
Унинг маълумотларига кўра, ҳодиса оқибатида икки нафар Исроил аскари ҳалок бўлган, яна етти нафари турли даражада яраланган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
“Дастлабки маълумотларга кўра, вертолёт душман ўқлари туфайли ҳалокатга учрамаган”, дейилади армия хабарида.
Армия матбуот хизмати баёнотига кўра, гап Яншуф вертолёти (ибронийча “бойўғли”) ҳақида кетмоқда – бу Исроил Ҳарбий-ҳаво кучларидаги Америка кўп мақсадли UH-60 Black Hawk вертолётининг номи.
“Кечаси у Ғазода яраланган исроиллик аскарни касалхонага эвакуация қилиш учун чақирилган. Вертолёт Рафаҳ ҳудудига қўнаётганда ҳалокатга учраган”, дейилади армия хабарида.
Матбуот хизмати хабарига кўра, воқеадан кейин Исроил Ҳарбий-ҳаво кучларининг оператив фаолияти ўзгармади. Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Томер Бар авиаҳалокат ҳолатларини ўрганиш учун ҳаво кучлари комиссиясини тайинлади.
LiveБарчаси