Исроил ва ҲАМАС сулҳнинг 18 бандидан 15 тасини келишиб олди – Блинкен
Олам
−
18 Сентябрь
2000Исроил ва ҲАМАС ҳаракати вакиллари Ғазо секторидаги можарода ўт очишни тўхтатиш бўйича битимнинг 18 бандидан 15 тасини келишиб олди. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Миср Ташқи ишлар вазири Бадр Абдул Ати билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
“Охирги бир ярим ой ичида катта муваффақиятларга эришдик. Битимда 18 банд бор, 15 таси келишилган. Қолганларига ечим топиш керак. АҚШ, Миср ва Қатар буни қандай амалга ошириш бўйича ғояларни таклиф қилмоқда. Қолган бандларни келишиш уларнинг мазмуни эмас, балки сиёсий ирода масаласидир”, дейди АҚШ Давлат котиби.
Блинкенга кўра, сиёсий ирода намоён этиш ва келишувга эришиш ҳар икки томон учун муҳим. У келишувга эришиш можарога барҳам беришини ва Ғазо секторидаги одамларнинг аҳволи ва турмуш шароитини ўзгартиришини таъкидлади. Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги келишув, шунингдек, яҳудий давлатининг Ливан билан чегараси ва Қизил денгиз минтақасидаги кескинликни бартараф этиш учун имконият туғдиради.
Маълумот учун, 15-16 август кунлари Доҳада Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди. Миср, Қатар ва АҚШнинг қўшма баёнотида музокаралар ижобий муҳитда ўтганлиги қайд этилди. Унинг янги босқичида АҚШ Қатар ва Миср кўмагида ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги келишмовчиликларни камайтиришга имкон берадиган таклифни тақдим этган. Бироқ, ҲАМАС АҚШ ташаббуси фақат Исроил манфаатларини ҳисобга олишини таъкидлаган.
LiveБарчаси