Исроил тун бўйи Ғазо секторига зарбалар берди
Олам
−
24 Февраль
6855Исроил армияси блокададаги Ғазо секторининг турли ҳудудларига ҳаво, қуруқлик ва денгиздан ҳужум уюштирмоқда. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, Исроил армиясининг 141 кундан бери давом этаётган ҳужумлари кенг кўламли гуманитар ва озиқ-овқат тақчиллигига сабаб бўлмоқда.
Фаластиннинг “WAFA” ахборот агентлиги берган маълумотларга кўра, Исроил қўшинлари тун бўйи турли ҳудудлар, асосан Ғазо шаҳри марказига, ҳаво, қуруқлик ва денгиздан йирик зарбалар берган.
Ғазо секторининг марказий қисмидаги Дайр Ал-Балаҳ, Нусайрат, Аз-Зайтун, Бурайж ва Ал-Мегази ҳудудларида ўнлаб фаластинликлар ҳаво ва қуруқлик ҳужумлари қурбони бўлгани ҳақида хабар берилди.
Шунингдек, отишма давом этаётгани сабабли тез ёрдам машиналари ҳалок бўлган ва ярадорларга етиб боришда катта қийинчиликларга дуч келмоқда. Ғазонинг Сабра, Тел эл-Ҳева ва Ал-Дередж каби маҳаллалари ҳам шиддатли артиллериядан ўққа тутилган, ўнлаб одамлар яраланган.
Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнус шаҳрининг шарқий ва ғарбий ҳудудлари ҳам Исроилнинг кучли артиллерия ўқлари остида қолган. Исроил артиллерия бўлинмалари, шунингдек, Рафаҳ ғарбидаги ал-Мавасига кўчирилган одамларнинг бошпана ва чодирларини нишонга олган, дейилади хабарда.
Сарвар Хуррамов