Исроил Тулькармда рейд ўтказди
Олам
−
03 Август
5013Бугун, 3 август куни Исроил хавфсизлик кучлари Ғарбий Соҳилдаги Тулькарм шаҳри ҳудудида операция ўтказмоқда. Бу ҳақда “Ynet” портали хабар берди.
Маълум қилинишича, ЦАХАЛ Тулькарм яқинидаги Нур аш-Шамс қочқинлар лагерида ҳаракатланаётган машинага ҳужум қилган. Ушбу ҳудудда олти соат ичида икки марта ҳаво кучларидан зарба берилган. Оқибатда ичида беш киши бўлган автомобиль йўқ қилинган. Улар орасида юқори мартабали раҳбарлар ҳам бўлгани айтилмоқда.
“Ҳужум учувчисиз ҳаво воситаси ёрдамида амалга оширилган ва жасадларнинг қолдиқлари куйиб кетган”, дейди ҳукумат шифохонаси директори доктор Амин Хадер.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “Аl Jazeera” телеканали мухбири Исмоил ва оператор Рами Ғазо секторидаги Аш-Шати қочқинлар лагерида Исроил армияси томонидан уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлганди.
Зумрад Зарипова
LiveБарчаси