Исроил томонидан ўлдирилган фаластинликлар сони 3,3 мингга етди

Олам

image

Эскалация бошланганидан бери Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 3,3 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Мэй Кайле маълум қилди.

“Исроилнинг Ғазо секторидаги тажовузи натижасида 3,3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди”, дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Facebook'даги расмий саҳифасида эълон қилинган баёнотида. 

Вазирнинг сўзларига кўра, ҳозирда Ғазода оғир аҳволдаги 4,8 минг нафар ярадорга тиббий ёрдам кўрсатиш имкони йўқ.

"Ғазо секторида дори-дармонларнинг кескин танқислиги ва шифохоналарнинг тиббий ускуналар етказиб беришида жиддий инқироз кузатиляпти. Айни пайтда сув таъминотидаги узилишлар ва канализация тизимларининг носозлиги юқумли касалликларнинг авж олишига сабаб бўляпти", деган Мэй Кайле. 

Шунингдек, у эмлаш дастурларини тўхтатиш Ғазо секторида эпидемия хавфини оширишидан огоҳлантирган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 17 октябрь куни тунда Ғазо секторидаги Ал-Аҳли шифохонасига ҳужум оқибатида 800 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фаластин Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made