Исроил танклари Дамашқ чеккасига етиб борди – ОАВ

Олам

image

Исроил қўшинлари ҳозирги вақтда 1973 йилда Исроил томонидан босиб олинган Голан тепаликларининг собиқ буфер зонасини тўлиқ эгаллаб, Сурия ичкарисига кирган ва Дамашқ яқинидаги аҳоли пунктларига етиб борган. Бу ҳақда “Al Mayadeen” телеканали хабар берди.

Телеканалга кўра, Исроил танклари Эл-Қунайтра шаҳридан (Дамашқдан тахминан 55 км узоқликда) ўтиб, Сурия пойтахти томон ҳаракатни давом эттирмоқда.

Телеканал манбаларига кўра, Исроил армияси ҳозирда Дамашқдан 20 км узоқликдаги Қатна шаҳри ҳудудида жойлашган. Йўл давомида улар бир нечта шаҳар ва қишлоқларни, жумладан, Арна, Бақасм, Эр-Райма, Хина, Қало, Жандал, Эл-Ҳусайния, Жита ва Эл-Хашабни эгаллаб олган.

Исроил қўшинлари Дамашқ жанубидаги бир нечта қишлоқ ва шаҳарларда ҳукмронлик ўрнатгани ҳақида RT Arabic манбалари ҳам хабар бермоқда. Телеканал мухбирига кўра, ҳужум давомида Исроил дронлари Сурия пойтахтига узлуксиз зарбалар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил қирувчи самолётлари Сурияда ҳокимият алмашганидан сўнг 250 дан ортиқ ҳарбий нишонга зарба бергани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Исроил Дамашқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг