Исроил Суриянинг ҳаво ҳужумидан мудофаа иншоотларига зарба берди

Олам

image

Исроил ҳаво кучлари самолётлари жанубий Қунайтра ва Сувайда вилоятларидаги Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа объектларига ҳужум қилди. Бу ҳақда Араб Республикаси Мудофаа вазирлигига таяниб, SANA агентлиги хабар берди.

“Душман Исроил эрталаб соат 02:55 да жанубий минтақадаги ҳаво ҳужумидан мудофаа объектларига қарата янги агрессив ҳужумни амалга оширди. Ҳужум моддий йўқотишларга олиб келди, қурбонлар йўқ”, дейилади баёнотда.

“Al Arabiya” телеканали зарбалардан бири Талаа ҳарбий аэродромига берилгани, у ерда бир неча портлаш овозлари эшитилгани ҳақида хабар берди. Айтилишича, ҳаво ҳужуми Исроилнинг Эрон ҳудудига уюштиргани айтилаётган дрон ҳужуми билан бир вақтга тўғри келган.

Маҳаллий манбаларнинг маълум қилишича, ҳужум Корфу ва Эзраа шаҳарлари ўртасидаги автомагистралдаги ҳарбий объектда жойлашган радар станциясини ишдан чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, ABC телеканали эрталаб Исроил Эрондаги объектга ракета ҳужуми уюштиргани ҳақида хабар берган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Сурия Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг