Исроил Сурияга ҳаво ҳужуми уюштирди (видео)
Олам
−
31 Октябрь
3936Бугун, 31 октябрь куни Исроил Ҳаво кучлари Суриянинг Хомс провинциясига зарба берди. Бу ҳақда Суриянинг SANA агентлиги хабар берди.
“Душман Исроил Хомс провинциясида Кусейр шаҳридаги бир нечта тураржой биноларига зарба берди. Шунингдек, зарбалар саноат зонасидаги объектларга моддий зарар етказди”, деб ёзади агентлик.
Агентлик маълумотларига кўра, тинч аҳоли орасида жабрланганлар ва қурбонлар бор.
Маълумот учун, Ғазодаги уруш бошланганидан бери Исроил Сурия ҳарбий объектларига 180 мартадан ортиқ зарба берган.
Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни тунда Исроил армияси Дамашқдаги Эрон элчихонаси яқинига авиазарба берганди. Нишон Дамашқ ғарбидаги Мезза маҳалласидаги тураржой биносига қаратилган.
Муҳаммад Ҳодиев