Исроил Сурия армиясига ракета ҳужуми уюштирди 

Олам 4761
image

Исроил Ҳарбий-ҳаво кучларининг икки қирувчиси Дамашқ вилоятидаги Сурия армияси нишонларига ракета ҳужуми уюштирди. Сурия ҳарбийлари орасида ҳеч қандай йўқотишлар йўқ. Бу ҳақда Суриядаги урушаётган томонларни яраштириш бўйича Россия маркази раҳбари ўринбосари, контр-адмирал Вадим Кулить маълум қилди. 

“3 ноябрь тахминан соат 02:00 да Исроил Ҳарбий-ҳаво кучларининг иккита тактик F-16 қирувчиси Жўлон тепалиги ҳудудидан Сурия ҳаво ҳудудига кирмасдан, Дамашқ вилоятининг Ал-Кисва аҳоли пункти ҳудудида Сурия ҳукумати кучларининг объектларига ракета зарбаси берди”, деган Кулить брифингда. 

Таъкидланишича, зарба кичик моддий зарар келтирган. Суриялик ҳарбийлар орасида қурбонлар йўқ.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 285
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×