Исроил сулҳ битими доирасида 30 нафар болани озод қилди

Олам

image

Исроил расмийлари ҲАМАС билан гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишув доирасида 3 нафар фаластинлик аёл ва 30 нафар болани озод қилди. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали хабар берди.

Айтилишича, асирларни алмашиш бўйича келишувнинг тўртинчи босқичи доирасида Исроил қамоқхоналарида сақланаётганлар орасидан 30 нафар бола ва 3 нафар фаластинлик аёл озод қилинган.

Телеканал, шунингдек, фаластинлик асирлар бўлган автобус Қизил Хоч жамияти тиббий гуруҳлари ҳамроҳлигида “Офер” қамоқхонасидан чиқиб, Ғарбий Соҳилда жойлашган Рамаллоҳ шаҳрига етиб келганини хабар қилган. Билдирилишча, озод қилинганлардан камида биттаси тиббий ёрдамга муҳтож.

Маълумот учун, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можарода тўрт кунлик гуманитар пауза ҳақидаги келишув 24 ноябрь куни маҳаллий вақт билан соат 07:00 да кучга кирди.
Келишув Исроил қамоқхоналаридаги 150 нафар фаластинлик маҳбусни ҲАМАС қўл остидаги 50 нафар исроиллик эвазига озод қилишни кўзда тутади.

Озод қилинганлар орасида ҳар икки томондан аёллар ва болалар бор.

Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрь куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Жо Байден билан телефон орқали суҳбатдан сўнг Ғазо секторидаги тўрт кунлик гуманитар паузани кунига қўшимча 10 кишини гаровдан озод қилиш шарти билан узайтириш имкониятини ижобий баҳолашини айтганди. Шу билан бирга, у пауза тугаганидан кейин Исроил ҳар қандай ҳолатда ҳам Фаластин анклавида ҳарбий амалиёт ўтказишга қайтиш ниятида эканини таъкидлаган. Кейинчалик Қатар ТИВ ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги можарода "гуманитар пауза" бўйича келишув яна 2 кунга узайтирилганини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг