Исроил сабаб Байденнинг рейтинги рекорд даражада тушиб кетди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байденнинг сиёсатини маъқуллаш рейтинги 2021 йилда у президентликка келганидан бери рекорд даражага тушиб кетди. NBC телеканалининг миллий сўрови шуни кўрсатди.

Айтилишича, Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари фонида Жо Байденнинг АҚШ Президенти сифатидаги фаолиятини америкаликларнинг маъқуллаш даражаси 40 фоизга тушган. АҚШда Байденнинг президентлик фаолиятини маъқулламаганлар улуши 57 фоизга етган. Таққослаш учун: жорий йилнинг январь ойида шунга ўхшаш сўровда Байденнинг президентлигини маъқуллаганлар улуши 46 фоизни, қаршилар эса 50 фоизни ташкил қилган.

Тадқиқот муаллифларининг фикрича, бундай натижалар, биринчи навбатда, Жо Байденнинг ташқи сиёсати, хусусан, унинг Исроил ҳаракатларига нисбатан позицияси билан боғлиқ. Респондентларнинг атиги 33 фоизи Жо Байден маъмуриятининг ташқи сиёсатини ижобий баҳолаган. Сўровнома иштирокчиларининг 62 фоизи бунга қарши фикр билдирган. 

NBC’нинг таъкидлашича, шу фонда 18 ёшдан 34 ёшгача бўлган ёшлар орасида Байденни қўллаб-қувватлаш кескин камайган. Уларнинг деярли 70 фоизи Байденнинг Исроилга нисбатан позициясини маъқулламайди.

Бундан ташқари, сўров натижалари шуни кўрсатдики, сайловчиларнинг қўллаб-қувватлаш даражаси бўйича Байден биринчи марта АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампдан ортда қолган. Амалдаги давлат раҳбарининг очко йўқотгани демократлар орасида яққол кўзга ташланади, уларнинг кўпчилиги “Исроил Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларида ҳаддан ташқари узоққа кетди”, деб ҳисоблайди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Исроил Жо Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made