Исроил раввинининг ўлимида гумонланган 3 киши ушланди
Олам
−
25 Ноябрь
19012Исроил ва Молдова давлатлари фуқароси, Чабад-Лубавич ҳаракати аъзоси, бутун дунё бўйлаб яҳудийларнинг тарғиботини олиб борувчи раввин Цви Коганнинг ўлимида гумон қилиниб уч шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бирлашган Араб Амирликларининг Ички ишлар вазирлигига таяниб, CNN хабар берди.
Вазирликка кўра, улар кеча, 24 ноябрь куни ушланган ва уларнинг шахсига аниқлик киритилган. Ҳозирда гумонланувчиларни тергов қилиш ишлари бошлаб юборилган. Қўшимча тафсилотлар қотиллик бўйича тергов якунлангач эълон қилинади.
Расмийларнинг аниқлик киритишича, Цви Коган БАА резиденти ва мамлакатга кириш пайтида Молдова фуқароси бўлган. У БААдаги яҳудий жамоаси бош раввинига ёрдамчилик қилган ва Дубайдаги “Римон” кошер супермаркетини бошқарган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 ноябрь куни Чабад-Лубавич ҳаракати аъзоси, бутун дунё бўйлаб яҳудийларнинг тарғиботини олиб борувчи раввин Цви Коганнинг жасади Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудидан топилганди. Чабад-Лубавич ҳаракати Коганни охирги марта Дубайда кўрганлигини хабар қилди. Ҳаракат, шунингдек, Коганни Нью-Йоркнинг Бруклиндаги Краун-Хайтс маҳалласида жойлашган аноним филиалининг элчиси деб атади.
WАМ давлат ахборот агентлиги Коганнинг ғойиб бўлганини тасдиқлади, бироқ у Исроил фуқароси деб эмас, фақатгина Молдова фуқароси сифатида тилга олинган. Унинг ўлимида Ўзбекистон фуқаролари гумон қилинмоқда. Бироқ жиноятга Ўзбекистон фуқаролари ҳам алоқадор эканлиги борасида ҳали расмий маълумотлар мавжуд эмас.
LiveБарчаси