Исроил Рафаҳни ўққа тутди

Олам

image

Исроил армиясининг Ғазо сектори блокадаси жанубидаги Рафаҳ шаҳрига ҳужуми оқибатида саккиз фаластинлик, жумладан, икки аёл ва беш бола қурбон бўлди. Бу ҳақда манбаларига таяниб “Анадолу” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужумчилар шаҳар жанубидаги Ас-Салом туманида жойлашган вақтинчалик турар-жойларни нишонга олган. Ҳалок бўлганларнинг барчаси Ғазо шаҳридан Рафаҳга кўчирилган фаластинлик Ияд оиласи аъзоларидир. Исроил армияси қабристон яқинидаги Ал-Беҳабис оиласининг уйини ҳам ўққа тутган. Кўплаб жароҳат олганлар ҳақида хабар берилган.

Тахминан 2,3 миллион аҳолига эга Ғазо секторида Исроилнинг давом этаётган ҳужумлари туфайли 2023 йил 7 октябрдан буён 1,9 миллион киши ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Бошпанасиз фаластинликларнинг аксарияти Рафаҳ шаҳридан паноҳ топган. Фаластин анклавининг жанубий аҳоли пункти бўлган Рафаҳ аҳолиси 2023 йил 7 октябрдан буён 5 баравардан кўпроқ – 280 минг кишидан 1,5 миллион кишига кўпайди. Юз минглаб фаластинликлар брезент ва мато бўлакларидан тикилган вақтинчалик чодирларда бошпана олишга мажбур бўлган. Шаҳарда озиқ-овқат, ёнилғи ва дори-дармонлар кескин танқислиги кузатилган. Вазият инфратузилманинг йўқлиги ва антисанитария билан боғлиқ. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ CNN исроиллик икки манбага таяниб, Эрон ҳужуми Исроилни Рафаҳ шаҳрида режалаштирилган қуруқликдаги операцияни кейинга қолдиришга мажбур қилгани ҳақида хабар берганди.

Мадина Отабоева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Исроил Рафаҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг