Исроил Президенти карантинда болаларга эртак ўқишни бошлади (видео)
Олам
−
28 Март 2020
5729Исроил Президенти Реувен Ривлин карантин сабаб уйда қолаётган болаларга эртак ўқишни бошлади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг Facebook`даги саҳифасида айтилган.
“Тушунаман, қийин давр, болалар ҳам уйда. Ҳаттоки биз барчамиз оиламиз билан бўлишни ёқтирсак ҳам, бу чақирув. Мен сизларни вақтни бирга ўтказишга чақираман. Мен Леи Гольдбергнинг “Квартира ижарага берилади” ҳикматли китобини ўқияпман. Мен билан бирга ўқинглар, бутун оила бўлиб ёки болалар билан (кофе ичишга ва телефонни олишга шошилманг)”, деган Исроил Президенти.
Ривлиннинг таъкидлашича, бу китоб қўшнилар билан аҳил бўлишни ўргатади.
Исроил Президенти яна бир ҳикоя ўқиб беришига ишора қилиб: “Биз келаси ҳафта яна учрашамиз”, деган.
Маълумот учун, бугун дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 600 мингдан ошиб кетди. Қурбонлар сони 30 мингга яқинлашди. Исроилда 3460 кишида коронавирус аниқланган. Шундан 12 киши вафот этган, 89 нафари даволанган.
LiveБарчаси