Исроил озод қилган фаластинликлар Рамаллоҳда тантана билан кутиб олинди

Олам

image

Исроилнинг ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув доирасида озод қилган 114 нафар фаластинлик Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрига етиб борди. Бу ҳақда “Al-Qahera News” хабар берди.

Исроил қамоқхона хизмати жами 200 нафар фаластинлик маҳбуснинг озод этилганини хабар қилди. Рамаллоҳга юборилганлардан ташқари яна 70 нафари Мисрга, 16 нафари Ғазо секторига жўнатилди.

Ўз навбатида, ҲАМАС гаровга олинган тўрт нафар исроиллик аёлни Халқаро Қизил Хоч қўмитасига топширди. Наами Леви, Карина Ариев, 20 ёшли Даниэл Гилбоа ва 19 ёшли Лири Албаг озодликка чиқди. Уларнинг барчаси ҳарбий хизматчилар бўлиб, 2023 йил 7 октябрда Исроилга ҳужум пайтида ҲАМАС томонидан асирга олинган.

Озодликка чиққан маҳбуслар баланд ҳайқириқлар билан кутиб олинди.

“Худо паноҳида сақласин! Бу ақл бовар қилмайдиган туйғу, мен буни тасвирлаб беролмайман! Мен 6 йил-у 2 ойни қамоқда ўтказдим”, деди озодликка чиққан Баккер Кваавиш.

Озодликка чиққан исроиллик маҳбусларнинг энг кичиги 16 ёшда, энг ёши каттаси Муҳаммад ал-Тоусу 69 ёшда эди. У 1985 йилда Исроил қўшинларига қарши кураш чоғида ҳибсга олинган ва 39 йил қамоқда ўтирган. Қайд этилишича, озод этилганларнинг 121 нафари умрбод қамоқ жазосини ўтаётган эди.

19 январь куни исроиллик гаровга олинганларни фаластинлик маҳбусларга биринчи алмашиш бўлиб ўтди. ҲАМАС Ғазодаги Сарая майдонида уч нафар исроиллик аёлни озод қилиб, Халқаро Қизил Хоч жамиятига топширди. Келишув доирасида Исроил 20 январга ўтар кечаси 90 нафар фаластинлик маҳбусни озод қилди.

ҲАМАС қўл остидаги 97 нафар исроилликдан 33 нафари олти ҳафта ичида озод этилиши керак. Ҳар бир тинч аҳоли учун Исроил 30 нафар фаластинликни, ҳар бир ҳарбий хизматчи учун эса 50 нафар фаластинликни озод қилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 январь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Ғазо секторида сақланаётган тўрт нафар исроиллик аёлни Халқаро Қизил Хоч қўмитаси вакилларига топширгани ҳақида хабар берилганди. Уларни Исроил армияси (IDF) аскарлари қабул қилиб олган. Умумий ҳисобда улар асирликда 477 кун ўтказган. Қизлар Исроил разведка аскарлари бўлган. Қизлар ҳарбий кийимда чиқиб келган. Уларнинг ёнларида ҲАМАСнинг “эсдалик совғалари” ҳам бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҲАМАС Ғарбий Соҳил фаластинликлар Рамаллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг