Исроил Мадримовнинг вазнида мутлақ чемпионлик жанги ўтказилди
Спорт
−
18 Июль 2021
5685Бугун, 18 июль куни АҚШнинг Сан-Антонио шаҳридаги “АТ&Т” марказида профессионал бокс кечаси ташкил этилди.
Турнирнинг марказий жанги биринчи ўрта вазн тоифасининг мутлақ жаҳон чемпионлиги учун бўлиб ўтди. WВC, WВА ва IBF камарлари соҳиби Жермелл Чарло (34-1-1, 18 КО) ва WBО чемпиони Браян Кастаньо (17-0-2, 12 КО) ўртасидаги баҳс кутилмаганда дуранг натижа билан якунланди.
Баҳс тўлиқ 12 раунд давом этди. Ҳакамлар 117-111, 113-114, 114-114 ҳисобини қайд этишди. Шу тариқа ҳар икки жангчи ўзининг чемпионлик камарини сақлаб қолди ва маълум муддатдан сўнг реванш жангги ташкил этилиши айтиб ўтилди.
Эътиборли томони шундаки, ушбу вазнда WBA intercontinental камари соҳиби ўзбекистонлик Исроил Мадримов ҳисобланади. У ўзи иштирок этган 7 баҳснинг барчасида рақибларини мағлуб этган, ҳисобида 5 нокаут мавжуд. Исроил навбатдаги жангини франциялик Майкл Сорога қарши WBA Gold чемпионлик камари учун ўтказади. Соро шу кунгача 35 та ғалаба (24 KО), 2 мағлубият ва битта дуранг қайд этган. Беллашув ғолиби катта эҳтимол билан мутлақ чемпионга қарши рингга кўтарилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь