Исроил Ливанга зарба берди (видео)
Олам
−
14 Апрель
13794Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари Ливан ҳаво ҳудудига бостириб кирди ва “Ҳизбуллоҳ”нинг йирик пости жойлашган Баалбек шаҳри чеккасида (Байрутдан 90 км узоқликда) ракета ҳужумларини бошлади. Бу ҳақда “Al Mayadeen” телеканали хабар берди.
Айтилишича, Сарин ҳудудидаги уйлардан бирига ракеталар отилган, у ерга Ливан Қизил Хоч жамияти тез ёрдам машиналари йўл олган. Тинч аҳоли орасида яраланганлар ҳам бор. Иккинчи зарба Наби Шит шаҳрига урилди.
26 февралдан бери бу Ливан шарқидаги “Ҳизбуллоҳ” базаларига бешинчи ҳаво ҳужумидир.
Ливан Ташқи ишлар вазирлиги март ойида БМТ Хавфсизлик Кенгашига шикоят юбориб, Исроилнинг “можароларни қасддан кучайтириши ва аҳоли турар жойларига ҳужумларини” қоралашни талаб қилган эди.
Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 8 октябрдан буён 300 дан ортиқ киши Исроилнинг бомбардимонлари ва ўққа тутилиши қурбони бўлган, улардан 74 нафари тинч аҳоли вакиллари, 1,2 минг нафари жароҳатланган.