Исроил Ливандаги масжидга ҳаво ҳужуми уюштирганини тан олди
Олам
−
05 Октябрь
4056Исроил армияси Ливан жанубидаги масжидга ҳаво ҳужуми уюштирганини тан олди. Бу ҳақда ЦАХАЛнинг тегишли баёнотида сўз боради.
Баёнотда айтилишича, ҳаво ҳужуми Ливан жанубидаги Бинт Жубайл шаҳрида шаҳид Салоҳ Гандур номидаги шифохона яқинидаги масжидга уюштирилган. Исроил армияси масжиддан “Ҳизбуллоҳ” қароргоҳи сифатида фойдаланилганини даъво қилмоқда.
Кеча, 4 октябрь куни тунда Ливан жанубидаги Бинт Жубайл шаҳрида шаҳид Салоҳ Гандур шифохонаси кампуси ва унинг атрофига Исроилнинг ҳужуми оқибатида 9 нафар тиббиёт ходими яраланди.
Исроил-Ливан чегарасида Исроил армияси ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида тўқнашувлар 2023 йил 8 октябрдан бери давом этмоқда.
2024 йил 23 сентябрда Исроил ҳаво кучлари Ливан жанубидаги шаҳарлар, шунингдек, Бекаа водийси ва Баалбек шаҳрига юзлаб зарбалар берди.
Ливан ҳукумати маълумотларига кўра, Исроилнинг 2023 йил 8 октябрдан бери Ливанга қилган ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 2011 кишига, жароҳатланганлар сони эса 9535 кишига етган.
Исроил армиясининг 27 сентябрь куни Байрутга берган зарбаси оқибатида “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати бош котиби Ҳасан Насруллоҳ ҳалок бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь