Исроил Ливан жанубига зарба берди

Олам

image

Исроил Ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари Ливан жанубидаги тоғли ҳудудларга ракета зарбаси берди. Бу ҳақда Ливаннинг NNA ахборот агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, Исроил самолётлари Риҳан тоғларидаги икки ҳудудга ҳужум қилган. Мўлжалланган нишонларга “ҳаво-ер” русумли ракеталар билан зарба берилган.

Айни пайтда Исроил армияси Риҳан ҳудудидаги ҳужум оқибатида “Ҳизбуллоҳ” нишонларига зарба берилганини маълум қилди.

Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ҳозирча қурбонлар ва етказилган зарарлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай баёнот бермади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 апрель куни “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Исроил ҳарбий базасига Ливан жанубидан ўнлаб “Катюша” ракеталари билан ҳужум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ливан Ҳизбуллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made