Исроил Ливан жанубидаги Фаластин лагерига зарба берди
Олам
−
17 Октябрь
1849Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчилари Ливан жанубидаги Тир шаҳри яқинидаги фаластинлик қочқинлар лагерига зарба берди. Бу ҳақда “Al Jadeed” телеканали хабар берди. Қайд этилишича, самолётлар ердаги нишонларга бир нечта рейдлар ўтказган, кучли портлашлар эшитилган. ҲАМАС ҳаракати идоралари жойлашган ва унинг тарафдорлари яшайдиган лагерга ўт ўчириш бригадалари ва тез ёрдам машиналари юборилмоқда.
Зарбалар Тир шаҳрининг бошқа чеккалари – Эл-Аббасия ва Эл-Хошда ҳам уюштирилган. Тейр Деббеда тўрт қаватли бино бутунлай вайрон бўлган; қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
ЦАХАЛ вакили Авихай Эдри жанубий вилоятлар аҳолисига Х орқали араб тилида огоҳлантириш юбориб, уларни бўлажак ҳаво ҳужуми ҳақида хабардор қилган. У уларга тез орада ҳаво ҳужумлари остида қоладиган нишонлар яқинидаги уйларни тарк этишни тавсия қилган.
15 октябрь куни Исроилнинг Ливан жанубидаги Қана шаҳрига уюштирган рейдида камида 10 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди. Расмийлар ҳалок бўлганлар ва яраланганлар тинч аҳоли ёки Ливан “Ҳизбуллоҳ”и аъзолари эканлигига аниқлик киритмади.
LiveБарчаси