Исроил Хон Юнусдаги тураржой мавзесини вайрон қилди
Олам
−
17 Август
2176Исроил армияси Ғазо секторларининг жанубида Хон Юнусдаги биноларга ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.
Маҳаллий манбалардан олинган маълумотларга кўра, Исроил самолётлари тинч аҳолига тегишли биноларга зарба берган. Ҳужумлар оқибатида бинолар бутунлай вайрон бўлиб, ҳудудда тутун кўтарилди. Жабрланганлар ва ярадорлар ҳақида ҳали хабар қилинмаган.
16 август куни Исроил армияси вакили Авчиа Адраи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида янги харитани нашр этди ва Дейр Эл-Балаҳ шаҳридан, шунингдек, Хон Юнуснинг Ал-Карара, Ал-Маваси, Жала, Хамед ва Наср мавзеларини шарққа эвакуация қилишни талаб қилди.
Шуниси эътиборга лойиқки, Адраи томонидан тақдим этилган харитада Исроил "хавфсиз зона" деб эълон қилган ва 1 миллиондан ортиқ фаластинликлар бошпана топган Мавасининг баъзи қисмлари ҳам бор.