Исроил хавфсизлик кучлари турк журналистини жароҳатлади
Олам
−
16 Декабрь 2023
5348Шарқий Қуддусда Туркиянинг "Aнадолу" ахборот агентлиги фото мухбири Исроил аскарларининг ҳужумига учради. Жорий йилнинг 15 декабрь куни босиб олинган Шарқий Қуддусда навбатчилик қилаётган ЦАХАЛ ҳарбийлари Мустафо Ҳаруфни калтаклаши оқибатида фотомухбир шифохонага ётқизилган.
Воқеа бир гуруҳ фаластинликлар Aл-Aқсо масжиди яқинидаги "Води ал-Жоз" маҳалласида намоз ўқиш учун йиғилганида содир бўлган. Сўнгги 10 ҳафта давомида Исроил армияси жума намозини чеклаётгани, йиғилганларга эса тазйиқ ўтказаётгани кузатилмоқда.
Исроил ҳарбийлари фотомухбирни қуроли билан уриб йиқитган, кейин эса тепкилаган. Бунга ахборот агентлиги фото мухбирининг Исроил томонидан фаластинликларга нисбатан фосфорли бомба ишлатаётганини тасдиқловчи суратлари сабаб бўлган.
Айни пайтда бу кадрлар Халқаро Амнистия ташкилотининг ҳисоботига киритилган ва Исроилнинг уруш жиноятлари содир этаётганининг исботи бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Исроил зўравонликлари оқибатида 38 журналист ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси