Исроил қатъий карантин чораларини қайта жорий қилди

Олам 3671
image

Бугун, 24 сентябрь куни Исроил Ҳукумати коронавирус чалиниш ҳолатларининг сезиларли даражада кўпайгани учун карантин чораларини кучайтиришни маъқуллади

Аввалроқ, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ҳукумат 25 сентябрдан бошлаб Исроилда карантин чекловларини кучайтириши ва COVID-19 билан касалланиш даражаси пасайган тақдирдагина чораларни юмшатишни режалаштираётгани ҳақида айтганди. 

Исроил Ҳукумати бугун эрталаб коронавирус бўйича комиссиясининг тавсиялари тақдим этилганидан кейин, карантинни кучайтиришни маъқуллади.

Хабар қилинишича, қатъий чоралар 25 сентябрдан бошланиб, икки ҳафта давомида амал қилади.

Кеча кун давомида Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги, деярли 7 мингта касаллик юқтириш ҳолатини қайд этди. Исроилда пандемия бошланганидан бери COVID-19 билан касалланганлар сони 200 мингдан ошди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 113
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×