Исроил Гитлердан ўзиб кетди – Эрдўған

Олам

image

Исроил Ғазо секторида 14 мингдан ортиқ бегуноҳ болаларни ўлдириб, ҳатто Гитлерни ҳам ортда қолдирди. Бу ҳақда Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 17 апрель куни ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партиясининг парламентдаги фракцияси йиғилишида сўз очди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳеч ким Туркия Президентининг ҳам, унинг маъмуриятининг ҳам Фаластин масаласида сезгирлигига шубҳа қилишга ҳақли эмас.

"Ҳар қандай шароитда мен Фаластин курашини ҳимоя қилишда давом этаман ва Яратган менга берган умримнинг охиригача мазлум Фаластин халқининг овози бўламан", дейди Туркия раҳбари.

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг фаолиятига тўхталар экан, у "Мустақиллик уруши даврида Туркия учун Миллий кучлар қандай бўлган бўлса, ҲАМАС ҳам шундай", эканини қўшимча қилди. Эрдўған Туркия ҲАМАСни террорчи деб ҳисобламаслигини эслатди. 

Шунингдек, Эрдўған Исроил Ғазо секторида геноцид содир этган террорчи давлат эканини яна бир бор таъкидлади. 

“2023 йил 7 октябрдан бери террорчи Исроил давлати Ғазода ҳам, Ғарбий Соҳилда ҳам геноцид амалга оширмоқда, Исроил Ғарбнинг кўмаги билан инсоният тарихида шарманда бўлиб қоладиган оммавий қотиллик билан шуғулланмоқда”, дейди Туркия Президенти.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ражаб Тойиб Эрдўған ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хонияга ўғиллари ва невараларининг ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг