Исроил Ғазони “очиқ турма”га айлантирди — Туркия
Олам
−
21 Май 2021
6690Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Яҳудий давлати Ғазони “очиқ осмон остидаги энг катта қамоқхона”га айлантирганини айтиб, Исроилни уруш жиноятларида айблади. Бу ҳақда у 20 май куни БМТ Бош ассамблеясининг Фаластинга бағишланган йиғилишида айтиб ўтди.
Вазирнинг сўзларига кўра, Исроил қилмиши учун жазоланиши керак, акс ҳолда такрорий бундай ҳолатларнинг олдини олиш имконсиз бўлиб қолади.
“Исроилнинг тажовузкор ҳаракатлари ҳарбий жиноят сирасига киради. Биз жиноят айбдорини топишимиз керак”, дейди Чавушўғли.
Шунингдек, у Исроилни Ғазони “очиқ осмон остидаги энг йирик қамоқхона”га айлантиришда айблади. Чунки икки миллион киши 365 квадрат километр майдонда яшашга мажбур.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.
LiveБарчаси