Исроил Ғазога ҳужумни қайта бошлади

Олам

image

Исроил ва ҲАМАС ўртасида 24 ноябрдан бери амалда бўлган ва икки марта – мос равишда 27 ва 29 ноябрда узайтирилган сулҳ муддати тугади. Бугун, 1 декабрь куни эрталаб  Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторига ҳужумни қайта бошлади. Бу ҳақда CNN хабар берди. 

“ҲАМАС операция паузасини бузди ва қўшимча равишда Исроил ҳудудига ўқ узди. Исроил Мудофаа кучлари Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ҳужумни қайта бошлади. Мудофаа кучлари жангарилари Ғазо секторидаги ҲАМАС марраларига зарба берди. Тўлиқ тафсилотлар кейинроқ берилади”, дейилади Исроил мудофаа кучларининг Telegram'даги хабарида.

Ўт очишни тўхтатиш келишуви ўтган жума куни кучга кирган. Бунга Қатар, Миср ва АҚШ воситачилигида эришилди.

Шартнома Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиб беришни ва "бир гаровга уч маҳбус" формуласи бўйича исроиллик гаровга олинганларни фаластинлик асирларга алмаштиришни ўз ичига олган.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки келишувга кўра, 4 кун давомида ҲАМАС гаровдаги 50 нафар исроилликни, Исроил эса қамоқдаги 150 нафар фаластинликни озод қилиши керак эди. 27 ноябрь куни томонлар сулҳни яна икки кунга узайтиришга келишиб олганини маълум қилди. Бу вақт ичида ҲАМАС гаровдагилар орасидан яна 20 нафар аёл ва болани озод қилиши керак. 


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил сулҳ Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг