Курс UZS

USD

12 926.51

-9.17

EUR

14 092.48

-72.09

RUB

156.00

-2.8

Исроил Ғазога ҳужумни қайта бошлади. 200 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Ғазо секторида Исроил зарбалари оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.

Қайд этилишича, зарба минтақа шимолига, шунингдек, Ғазо шаҳри, Дейр-ал-Балаҳ, Хон-Юнус ва Рафаҳга берилган. Маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги манбаларига кўра, ушбу ҳаракатлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони камида 100 кишини ташкил этади ва уларнинг аксарияти болалар.

Исроил Бош вазири девони баёнотига кўра, Исроил энди ҲАМАСга қарши тобора кучайиб борадиган ҳарбий операцияларни амалга оширади.

“Исроил армияси операцион режани ўтган дам олиш кунлари тақдим этди ва у сиёсий раҳбарият томонидан маъқулланди”, дейилади баёнотда.

Ғазодаги ҳукуматга кўра, Исроил ҳужумлари қайта бошланганидан бери ҳалок бўлганлар сони 200 кишидан ошган.

Расмий маълумотларга кўра, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ 1 март куни расман якунланган. Бироқ воситачилар урушаётган томонларни музокаралар орқали келишувга ундашга ҳаракат қилгани сабабли жанговар ҳаракатлар шу вақтгача қайта бошланмаганди.

“Reuters”нинг ёзишича, бу галги Исроил зарбалари олдингиларига нисбатан анча йирик бўлган. Шу тариқда Исроил тахминан икки ой давом этган сулҳ ортидан ҲАМАС нишонларига кенг миқёсда зарба бера бошлаган. Исроил Бош вазири офиси буни ҲАМАСнинг АҚШнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Уиткофф ва бошқа воситачилардан олинган барча таклифларни рад этгани билан изоҳлаган.

“Al Jazeera” Исроил ҳарбий расмийларига таяниб, ҳужумлар зарур муддатгача давом этиши ҳақида хабар берган. Манбаларга кўра, ҳарбий ҳаракатлар фақат ҳаво ҳужумлари билан чекланмайди ва Исроил қуруқликдаги қўшинларини яна Ғазо секторига киритиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ 19 январь куни кучга кирган эди. Ушбу кўп босқичли келишувнинг биринчи босқичи Ғазога йирик миқдорда гуманитар ёрдам етказиш, Исроил қўшинларини зич аҳоли пунктларидан олиб чиқиш ва асирларни маҳбусларга алмаштиришни кўзда тутган. Биринчи босқич муддати март ойида якунланди. Шундан сўнг, Исроил уни узайтиришни талаб қилди, аммо ҲАМАС бу талабдан юз ўгирди ва олдинги шартларни бажариш лозимлигини таъкидлади. Гуруҳ баёнотида Исроил армияси Ғазодан тўлиқ чиқиб кетмагунча асирлар алмашинуви қайта тикланмаслиги таъкидланган. Миср ҳам Исроил ва ҲАМАС ҳаракатига Ғазо секторида 60 кунлик сулҳ, гаровга олинган қолган исроилликларни озод қилиш ва урушни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлашни ўз ичига олган янги келишув таклифларини тақдим этди


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг