Исроил Ғазодаги сулҳ битими учун янги шартларни илгари сурмоқда – “Reuters”

Олам

image

Исроил Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва ҲАМАС билан гаровга олинганларни қўйиб юбориш режасига ўзгартиришлар киритмоқчи. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Reuters” хабар берди.

Манбаларнинг айтишича, июль ойи бошида Қоҳирада бўлиб ўтган музокараларда Исроил расмийлари тинч аҳоли Ғазо секторининг жанубидан шимолга кўчаётганда текширувдан ўтиши керак деган янги шартни илгари сурган.

“Исроил музокараларида иштирок этаётган расмийлар аҳолининг ҲАМАСни қўллаб-қувватлашидан қўрқиб, Ғазо шимолига қайтаётган тинч аҳолини текшириш механизмини яратмоқчи”, дейилади хабарда. 

Манбаларнинг сўзларига кўра, ҲАМАС бу шартни рад этган. Шунингдек, Исроил ўз армиясига Ғазо ва Миср ўртасидаги чегарани назорат қилишни талаб қилган.

ҲАМАС вакили эса “Исроил томонининг муросасизлиги ҳамда яҳудий давлатининг музокараларни секинлаштириш ва кечиктириш тактикаси туфайли бирмунча вақт олдин музокаралар тўхтаб қолганини” айтган. Унинг қўшимча қилишича, Исроил Фаластин секторидаги можарони ҳал қилиш учун “охирги таклифдан ташқари янги шартларни илгари сурди”.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг