Исроил Ғазодаги Нусейрат қочқинлар лагерига яна зарба берди

Олам

image

Исроил кучларининг Ғазо сектори марказидаги Нусейрат фаластинлик қочқинлар лагерига навбатдаги зарбаси тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда Қатарнинг “Al Jazeera” телеканали хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, масжид ёнида жойлашган уй ўққа тутилган. Ҳалок бўлганлар ва ярадорлар сони ҳақида маълумот берилмаган.

Эл-Бурейж қочқинлар лагери ҳудудида ҲАМАС ва исроиллик жангчилар ўртасида шиддатли тўқнашувлар бўлиб ўтмоқда. У ерда танклар жойлаштирилган.

Кеча, 29 декабрь куни Исроилнинг Нусейрат лагерига берган зарбаси оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар бедарак йўқолди.

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, бир неча турар-жой биноларига ҳужум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Нусейрат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made