Исроил Ғазодаги мактабга ҳужум уюштирди. 25 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Исроил томонидан Ғазо шаҳрининг шарқида жойлашган кўчирилган одамлар паноҳ топган мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, 100 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда “Al-Aqsa” телеканали хабар берди.

“Исроил томонидан уюштирилган отишма оқибатида Ат-Туфаҳ туманида жойлашган Дар аль-Арқам мактабида бошпана топган 25 киши ҳалок бўлди, 100 нафари жароҳатланди”, дейилади телеканал хабарида.

Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йил 18 мартдан буён Фаластин анклавида ҳалок бўлганларнинг сони 1,1 минг кишидан ошган, жароҳат олганлар эса 2,7 минг нафардан кўпроқни ташкил этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил январь ойида Исроил ва ҲАМАС Миср, Қатар ҳамда АҚШ воситачилигида ўт очишни тўхтатиш тўғрисида келишув имзолаган эди. Бироқ Исроил 18 март куни Ғазо секторига зарбалар беришни қайта бошлади. Ушбу қарор ҲАМАС Исроил асирларини озод қилишдан бир неча бор бош тортгани ва барча таклифларни рад этгани сабабли қабул қилингани билан изоҳланди.

20 март куни эса Исроил Ғазо секторининг маркази ва жанубида қуруқликдаги ҳарбий операцияларни ҳам қайта бошлади. Армиянинг асосий вазифалари сифатида “хавфсизлик ҳудудини кенгайтириш” ва “эксклавнинг шимоли ва жанубида қисман буфер зонасини яратиш” қайд этилган. Бундан ташқари, армия “Голан” бригадасини Исроил жанубига жойлаштиришга қарор қилган. Ҳарбийлар “Ғазо секторидаги операциялар учун тўлиқ жанговар тайёргарлик ҳолатида” қолиши маълум қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил ҳужум Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг