Исроил Ғазодаги Индонезия шифохонасини ўққа тутмоқда

Олам

image

Исроил Ғазо сектори шимолидаги Индонезия шифохонасини интенсив ўққа тутмоқда. Бу ҳақда “Al Jazeera” телеканали хабар берди. 

Маълум қилинишича, йирик артиллерия томонидан ўққа тутилиши оқибатида шифохонадаги кўплаб беморлар ва қочқинлар жароҳатланган.

Бундан ташқари, тиббиёт муассасаси ҳовлисида снаряд портлашидан кейин камида бир тиббиёт ходими жароҳатланган.

Телеканалга кўра, Исроил кучлари Индонезия шифохонаси ҳудудини тарк этишга уринган ҳар бир кишига қарата ўқ узмоқда.

"Биз яқин атрофда яшовчи баъзи одамлар билан гаплашдик ва улар бизга Исроил кучлари ҳозирда Индонезия шифохонасини ўраб олиб, унинг атрофини бомбардимон қилишаётганини айтишди. Афтидан, Индонезия шифохонасига бостириб киришга уриниш бўлган", деб ёзади телеканал.

“Al Jazeera”нинг қайд этишича, Ғазодаги ягона тиббий хизмат кўрсатаётган Индонезия шифохонасида генератор ўчирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Индонезия шифохонаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг