Исроил Ғазодаги Дайр ал-Балахга зарба берди – ОАВ
Олам
−
16 Декабрь 2023
2771Исроил ҳарбий самолётлари Ғазо секторининг марказий қисмидаги Дайр ал-Балах шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш ва меҳнат агентлигининг Яқин Шарқдаги мактабларидан бири ҳудудига зарба берди. Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабар берди.
Агентликка кўра, зарбада аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Қурбонлар сонига аниқлик киритилмаган. Ал-Бурейж қочқинлар лагерини портлатиш чоғида бир неча киши жароҳатланган.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, можаро авж ола бошлаганидан бери 18,7 минг фаластинлик, асосан аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Ярадорлар сони 51 мингга етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил хавфсизлик блоки қуруқликдаги операция якунлангач, АҚШ, Франция ва Германия иштирокида Ғазо секторига халқаро контингентни жойлаштириши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси