Исроил Ғазода халқаро қонунларни бузган бўлиши мумкин – АҚШ
Олам
−
11 Май
3406Қўшма Штатлар Исроил Ғазо секторида Америка қуролларини қўллаш орқали халқаро қонунларни бузган бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти эълон қилган ҳисоботда айтилади.
"Исроил халқаро ҳуқуқий меъёрларга тўғри келмайдиган тарзда қурол ишлатган, дейишга асос бор", дейилади ҳисоботда.
Шу билан бирга, ҳисоботда якуний хулосалар мавжуд эмаслиги қайд этилган.
"Ғазо секторидаги можаронинг табиати алоҳида ҳолатларга баҳо бериш ва аниқ хулосалар чиқаришни қийинлаштиради", дейилади ҳужжатда.
Февраль ойида АҚШ Президенти Жо Байден ўзининг Демократик партияси танқидчиларининг босими остида Ғазо секторидаги тинч аҳолининг аҳволидан хавотирланиб, АҚШдан ҳарбий ёрдам олаётган давлатларни инсон ҳуқуқлари қонунларига риоя қилишларига ишончли кафолат беришга чақирганди.
Эслатиб ўтамиз, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳда кенг кўламли операция бошланса, Вашингтон Исроилга қурол-яроғ етказиб беришни тўхтатади, деган очиқ огоҳлантиришидан сўнг, АҚШ Президенти Жо Байден билан барча келишмовчиликларни бартараф этишга умид билдираётганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь