Исроил Ғазо секторига ҳаво ҳужуми йўллади 

Олам

image
0:00
0:00
download
Ғазода Исроил ташлаган снарядни топиб олган 9 ёшли бола фожиали ҳалок бўлди north_east

Ғазода Исроил ташлаган снарядни топиб олган 9 ёшли бола фожиали ҳалок бўлди

Бугун, 16 июнь куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолётлари ҲАМАС ҳаракатининг Ғазо секторидаги ўқув лагерига ҳужум қилди. Бу ҳақда ҲАМАС ҳаракати радиоси маълум қилган. Исроил армияси ҳужумларни тасдиқлаган ва ушбу объектлар “террорчилик фаолияти олиб борилган” лагерлар ва учрашув жойлари эканини таъкидлаган.  

“The Times of Israel” нашрига кўра, Ғазо сектори томонидан амалга оширилаётган ҳужумлар олдида Исроил мудофаа кучлари барча мумкин бўлган сценарийларга, шу жумладан жанговар ҳаракатларни қайта бошлашга тайёр.

Армия, шунингдек, унинг ҳаракатлари сектордан портловчи ҳаво шарларининг учирилишига жавобан эканини тасдиқлаган. Таъкидланишича, аҳоли яшамайдиган ҳудудда 20 га яқин портлаш қайд этилган. 

Маълумотларга кўра, ҲАМАС кеча, 15 июнь куни Шарқий Қуддусда Исроил миллатчиларининг юришига жавобан чоралар кўриш билан таҳдид қилган. Исроилнинг янги Бош вазири Нафтали Беннет ҳукумат портловчи ҳаво шарлари учирилишига тоқат қилмоқчи эмаслиги ва тенг равишда жавоб чоралари кўрилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирган. 

Исроилнинг Ғазо секторига йўллаган ҳозирги авиазарбаси 21 май куни сулҳ кучга кирганидан бери биринчи марта амалга оширилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо

Баҳолаганлар

245

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг